Махси ҳақида
Ассалому алайкум! Тошкентда мусофирман. Мен таҳорат олиб эрталаб маҳси кийгандим. Кечга маҳсини ечсам, битта бармоғим қонаб, пайпоқ ва маҳсини ич тарафида қон изи қолибди. Пайпоқни 2-3 жойига теккан, уларни тўпласа пиёлани орқасичалик чиқмайди. Эҳтиёт шарт 5-маҳал намозларимни бошқатдан ўқишим керакми? 2. Маҳсини ич тарафига теккан қон, пиёлани орқасичалик чиқмайди. Шу маҳсига масх тортишни давом эттирсам буладими? 3. Кўнгил ҳотиржамлиги учун маҳсини покламоқчи эдим. Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни ювиб сув томмайдиган ҳолатга келтириш, шу ҳолатни уч марта такрорлаш керак, деб шу сайтда ўқиб қолдим. Маҳси ҳам худди шу тартибда покланадими? 4. Сув томмайдиган ҳолат дейилганда қуритиш назарда тутилганми ёки яхшилаб сиқиш, силкитиб сув оқмайдиган даражага келтириш кўзда тутилганми? 5. Маҳси 3 марта ювилгандан кейин ҳам ўша жойда қон доғи қолса зарари йўқми? 6. Ҳуфтон намозини жамоат билан уқиган эдим. Ҳуфтон вақти чиқмасдан қон чиққанини билдим, ҳуфтонни қайтадан қаср қилиб уқийманми? 7. Эртаси куни ҳабар топганимда ҳам ҳуфтон намозини қаср қилиб уқирмидим? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа. 2). Бўлади, қон кетгунича ювасиз. Шу билан пок бўлади. 5). Зарари йўқ. 6). Қаср қилиб ўқийсиз. 7). Ҳа. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:06 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа. 2). Бўлади, қон кетгунича ювасиз. Шу билан пок бўлади. 5). Зарари йўқ. 6). Қаср қилиб ўқийсиз. 7). Ҳа. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:06 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар