Мазий ёки вадийдан покланиш
Ассалому алайкум! Илмсизлигим туфайли жуда оддий савол бериб вақтингизни олаётганим учун узримни қабул этиб мендан рози бўлинг. Вадий ва Мазийдан сўнг тахорат олиш вожиблигини биламиз. Мазий келганда, ундан покланиш учун закарни қоғоз билан поклаб сўнг тахорат олса жоизми ёки закарни сув билан ювиш керакми? 2). Кичик хожатдан сўнг вадийни қоғоз билан покланса бўлади деб эшитган эдим. Шу сабаб мазийдан қоғоз билан покланиб, тахорат олиб ва нажас тахминан нўхотдек ва қуриб қолиб топилмагани учун намоз ўқиган эдим. Қайтадан ўқишим керакми? 3). Бўйдоқ бўлганим учун кўпинча хаттоки жинсий яқинлик мавзусига доир мақола ўқиганимда мазий келганимни билмай қоламан. Ички кийимда мазий ёки вадий бўлса уни ювиш керак деб ўқидим. Шунда агар ички кийимда пиёланинг орқасидан нажосат камроқ бўлса ювмаса ҳам бўладими? 4). Нажас теккан кийимни ювишни қандай тушиниш керак, яъни баъзи саволларда 3 марта ювилиб кийим сиқилиши ҳақида ёзилган. Бу ростми? Агар қуриб қолиб кичиклигидан билинмай ё топилмаса ҳам қўл билан тозлаш керакми? 5). Баъзан вадий келганини билмай қоламиз, масалан бир бир ҳаракат қилганда сезмай қоламиз ва таҳоратимиз бўлса намоз ҳам ўқиймиз. бу ҳол қандай баҳоланади? Саволларимни кўплиги учун яна бир бор узр . Аллоҳ илмингизни зиёда қилиб анбиёларга меъросхўр бўладиган олимлар қаторидан этсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қоғоз билан поклаш ҳам кифоя қилади. 2). Бунчаси авф қилинади. Таҳорат олгандан кейин чиққан бўлмаса бўлди. 3). Ҳа. 4). Таҳмин қилиб туриб, уч марта ювиб уч марта сиқилади. 5). Чиққан бўлса таҳорат кетиб, янги таҳорат олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:08 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар