Салом бeришда иккиланиш

Ассалому алайкум! Йўлда кeтаётган инсон ҳар хил ҳаёлда ва ташвишда кeтаётган бўлиши мумкин, агар сиз суннатни ўйлаб салом бeрсангиз ва у ҳаёлда бўлиб алик олмаса унга фарзни адо этмагани учун гуноҳ ёзиладими? Шундай ҳолларда нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Одатда салом берган одам алик олинмаслиги кўпроқ гумон бўлса, салом бериб у одамни гуноҳкор қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 15:29 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar