Ютуқли ўйинлар
Ассалому алайкум! Кеча, бир танишим билан ютуқли маҳсулотлар (Ситро, Тизер, Смайл теа каби) борасида баҳслашиб қолдик. Мен бу тарздаги ўйинларни қимор деб юрардим. Чунки, сайтда қуйидаги жавобни ўқиган эдим: Шу ўринда яна такрор эслатиб ўтамиз, маҳсулотни ичиш, ейиладиган бўлса ейиш мақсадида сотиб олсаю ундан ютуқ чиқса олса жоиз. Одатда ўзи ичмайдиган ёки ичишга яроқли бўлатуриб арзимас пул экан омадим келса ютуғини ютиб оларман деган мақсадда сотиб олса жоиз эмас, чунки бу қиморга киради. Шу ҳолда ютиб олса уни ҳам олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам! (ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/109413) Шу сабабдан ўша танишимга бу жавобни кўрсатиш мақсадида сайтдан ўша жавобни қидира бошладим ва бошқа жавобларни ҳам ўқиб кўрдим ва баъзи жавобларни ўқиб иккиланиб қолдим. Масалан Савол: Ассалому алайкум! Ҳозирда яхна ичимлик ишлаб чиқарувчи компаниялар маҳсулот тезроқ сотилиши харидорларни қизиқтириш учун ютуқли акциялар ўтгазлаяпди, яъни ичилган сув идишни қопқоғида ҳарифлар бўлади шу ҳарифларни бирлаштириб мисол учун “Телевизор“ деб сўз тузсангиз акцияда телевизор ютиб олиш мумкин. Саволим: шуки бу ютуқни олиш жоизми? Жавоб: Ва алайкум ассалом! Мукофот бир томондан тикилгани учун ҳамда шу мукофотни деб маҳсулотнинг нархига қўшилмаса жоиз. Валлоҳу аълам! (ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/71685) Савол: Ҳурматли устоз.Бугунги кунда турли тижорий компаниялар харидорларни ўз хизматларидан фойдаланишга,ўз махсулотларини сотиб олишга қизиқтириш мақсадида турли ютуқли тадбирлар уюштиришади.Компания хизматидан фойдаланиш учун пул тўлаган қайсидир мижозга ютуқли чек чиқади ёки сотиб олинган қайсидир махсулот ичидан ютуқ чиқади (сотиладиган масалан минг дона қадоқланган махсулот ичига беш ёки олти дона ютуқ яширилган бўлади).Кундалик ҳаётимизда бу масалага тўқнаш келмоқдамиз.Шунинг учун бу ишнинг шариъий ҳукмини билиб олмоқчи эдим.Аллоҳ барчамизни сиротол мустақиймда қилсин,фойдали илм берсин! Жавоб: Мумкин (ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/14950) Бу саволлар мени ўйлантириб қўйди. Аммо, қуйидаги жавобларни ўқиб якуний ҳулосам қуйидагича бўлди: ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/83482 ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/116806 1) Агар инсон ўша маҳсулотни ютуқ мақсадида эмас, истеъмол мақсадида олса ва бу маҳсулотда юқоридаги тарздаги аксия борлигини билмаса ва ўша маҳсулотдан ютуқ чиқса, ўша ютуқни олиши жоиз. 2) Агар инсон ўша маҳсулотни истеъмол мақсадида эмас, ютуқ мақсадида олса ва бу маҳсулотда юқоридаги тарздаги аксия борлигини билса ва ўша маҳсулотдан ютуқ чиқса, ўша ютуқни олиши жоиз эмас. 3) Ичидан ютуқ чиқиши аниқ бўлса (масалан, краска қутиси ичига стакан солиб қўйилган бўлади ёки “Киндер сюрприз”) жоиз. 1-саволим: юқоридаги ҳулосаларим тўғрими? ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/71685 линкидаги жавобда шу мукофотни деб маҳсулотнинг нархига қўшилмаса жоиз дейилган. Тушунишимча, бу ҳолатда ишлаб чиқарувчи маҳсулотни 2000 сўмдан сотаётган бўлса, аксия эълон қилгач ҳам, ўша маҳсулотни 2000 сўмдан сотса жоиз. 2-саволим: Бу ҳолатда барибир ўша маҳсулотни сотиб олувчиларнинг нияти ютуққа эга бўлиш бўлсачи? Бу қиморга кирмайдими? Чунки бу ҳолатда ҳам мисол учун 10 мингта инсон ўша маҳсулотни ютуқ чиқармикан дея таваккал қилиб олади. Аммо ютуқ дейлик 10 та иштирокчига насиб қилади. Қолганлар эса ютқазишади. (Шу ўринда 3-саволим: ўша танишимнинг айтишича, бу ҳолатда ютуқ чиқмаганлар ҳам ютқазишмайди, чунки уларда ўша нарҳдаги маҳсулот қолдику. Мен эса буни инкор қиламан. Чунки уларнинг асосий мақсади истеъмол эмас, ютуқ эди. Бу ҳолатнинг хукми қандай?) 4-саволим: ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/14950 ва ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/116806 линкидаги жавоблар икки ҳил эмасми? (Бу билан фатво берувчиларнинг билимини синаш ёки бошқа ёмон ниятим йўқ. Шунчаки, ҳақиқатан хам иккиланиб қолдим. Балким, масаланинг мен эътибор бермаётган жиҳатлари бордир. Шунақа жиҳатлари бўлса билишим учун савол йўллаяпман. Агар билмай нотўғри савол берган бўлсам узр) 5-саволим: ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/14950 линкида устозимиз “мумкин” дея жавоб берганлар. Саволда қуйидаги ҳолатда “сотиладиган масалан минг дона қадоқланган махсулот ичига беш ёки олти дона ютуқ яширилган бўлади” барибир кўпчилик ютуқ мақсадида сотиб олиб, ютуқни саноқли инсонлар олмаяптими? (Бу ҳолатда хам билмай нотўғри савол берган бўлсам узр. Устозимизнинг билимларига шубҳам йўқ.) 6-саволим: Яқинда университетимизда “Паинтбалл” ўйини бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада бир нечта гуруҳ қатнашди. Ўйинга кириш 40 000 сўм эди. Адашмасам, бу пул шунчаки ўйин ўйнаш учун тўланадиган пул эди. Ўйиндаги совға бу пулдан шакллантирилганми ёки ёқми буни билмадим. Аммо, шубҳам бўлгани учун бу ўйинга қўшилмадим. Чунки уни юқорида келтирилган қоидаларга тушса керак деб ўйладим. Бу ўйин ҳам юқоридаги қоидаларга тушадими? (Шу ўринда яна бир савол бермасам бўлмайди. Чунки саволнинг моҳияти шу ўринда янада равшанроқ кўринади. 7-саволим: Шу ўйинни ўйнамоқчи бўлган дўстимга ҳам бу ўйиндан шубҳам борлигини айтдим. Ва унга “сизга бу ўйинни ўйнашни маслаҳат бермайман. Чунки унда қимор элементлари бор деб ўйлайман” деб айтдим. Унга, бу ўйин аниқ қимор деб айтмадим. Шунчаки шубхам борлигини айтдим. Шу ҳолатда фатво бериб қўймадимми?) 8-саволим: Юқоридаги каби бир мавзу доирасида бир нечта савол йўлласак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биринчи ўқиганингиз тўғри. Сиз тўғри айтибсиз. Ўша ўйинга қатнашиш учун тўланган пуллар ютуқ сифатида қўйилади ва қимор бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:12 | Савол-жавоблар | 184 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биринчи ўқиганингиз тўғри. Сиз тўғри айтибсиз. Ўша ўйинга қатнашиш учун тўланган пуллар ютуқ сифатида қўйилади ва қимор бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:12 | Савол-жавоблар | 184 | Ҳалол ва ҳаром