Арабистон чўлидаги булоқ
Ассалому алайкум! Яқинда интернетда тарқалган бир видеони кўрдим. Унда ёзилича қиёмат яқинлашганда арабистон чўлида булоқ пайдо бўлиб у жойлар яшилликка бурканар экан. Видеони кўрдим, катта миқдорда сув отилиб чиқмоқда эди. Бу хақида Қуръонда ва хадисда айтилган экан. Шу маънодаги оят ва хадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида саҳиҳ ҳадис бор. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَكْثُرَ الْمَالُ وَيَفِيضَ ، حَتَّى يَخْرُجَ الرَّجُلُ بِزَكَاةِ مَالِهِ ، فَلَا يَجِدُ أَحَدًا يَقْبَلُهَا مِنْهُ ، وَحَتَّى تَعُودَ أَرْضُ الْعَرَبِ مُرُوجًا وَأَنْهَارًا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши молининг закотини олиб чиқиб ундан уни қабул қиладиган кишини топа олмайдиган даражада мол кўпайиб, ҳамма ёққа тарқалмагунча ва араб ерлари ўтлоқзор ва анҳорлар бор ҳолига қайтмагунча қиёмат қоим бўлмайди” деганлар.
Муслим ривояти.
Ҳозирда фан араб қумликлари остида қачонлардир ўрмонзорлар ва дарёлар бўлганини аниқлади. Йилдан-йилга эса қумликлар яна ўша ҳолига қайтмоқда. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:13 | Савол-жавоблар | 144 | Қуръони карим