Отанинг қизидаги хаққи

Ассалому алайкум! Отам билан онам 1,5 ёшимда ажрашиб кетишган, лекин отам мен хақимда қайғурмаганлар. Хаттоки алиментни хам онам суд орқали ундирганлар. Бир махаллада яшаганимиз учун уларни онда-сонда кўриб қолсам қўлимга пул берар эдилар. Турмушга чиққанимда тўйга айтганимизда келмадилар, отам бўлганлари учун уларга юрагимда мехрим бор. Аммо эрим ота боқмаса ота хисобланмайди дейдилар. Улардан она уйимга борганда кириб кўриб чиқсам майлими деб сўрасам “йўқ” деб рухсат бермидилар. Онам эса дадангни мазаси йўқ экан, эшитдим қизим нима бўлса хам отанг бўлади, кўриб чиққин деб илтимос қиладилар. Шунинг учун сизлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлдим. Эримни сўзидан чиқишдан Аллоҳдан қўрқаман, киролмаяпман, нима маслахат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У сизни отангиз. Силаи раҳм қилиш зиммангизга вожиб. Эрингизга бу жавобни ўқитиб қўйинг. Отани розилигини олмаган қизнинг дунё ва охирати гўзал бўлмайди. Отангизни сизга қилган ишига ўзи албатта жавоб беради. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:15 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar