Ёнғоқ кесиш

Ассалому алайкум! Бизнинг уйда 15-16 йиллик ёнгоқ бор. Уни кесмоқчимиз, кўпчиликнинг фикрича 3 кун Қуръон ўқиб кейин кесилар экан. Баъзилар эса қон чиқаришликни айтишмоқда. Биз қандай иш қилсак шариатга муофиқ иш қилган бўламиз? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кесиш керак бўлса аррани олиб Бисмиллаҳ деб кессангиз тўғри иш қилган бўласиз. Қолган эшитган гапларингиз сафсата. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:16 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar