Мўлла

Ассалому алайкум! Ҳажга 2 марта борган, намозхон, исми Эшонхон мулла бор. У кишини ёнига одамлар ўзини ўқиттиргани боради. Ўша мулла қамчи ёрдамида одамларни қамчиларкан, Қуръон ўқиркан. У кишида фолбинлик аломатлари йўк. Мени ҳам бориш ниятим бор. Яшаётган қишлоғимда иссиқ-совуқ қиладиган, кўролмайдиган қўшнилар кўп экан. Кўпчилик қайтарма қилиш учун фолбинга бор дейишди. Мен эса фолчига боришни умуман истамайман. Унинг ўрнига ўша Эшонхон муллага борсамчи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бошни саждага қўйиб ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолодан сўранг ва қуйидаги линкда берилган дуоларни ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!https://tazkiya.uz/virdlar/item/453-rasululloh-sollallohu-alayhi-vasallamning-tongda-va-tunda-o-qigan-duolari.html

25 Май 2022, 23:48 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar