Рад этилмас дуо ҳақида
Ассалому алайкум! Қуйидаги ривоят бўйича фикрингизни билмоқчи эдим. Аниқроғи дуо бўйича. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кимсанинг: «Аллоҳумма инний асъалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла антал аҳадус сомад. Аллазий лам ялид валам йуулад. Валам якун лаҳу куфуван аҳад», дея дуо ўқиётгани эшитиб унга: «Дарҳақиқат, Аллоҳдан агар у ила сўралса ато қилинадиган ва унинг ила дуо қилинса, ижобат бўладиган исми аъзам ила сўрадинг», деб айтдилар». Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. Биз ҳам гоҳ гоҳида шундай деб сўраб туришимиз керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:20 | Савол-жавоблар | 173 | Дуолар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. Биз ҳам гоҳ гоҳида шундай деб сўраб туришимиз керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:20 | Савол-жавоблар | 173 | Дуолар