Жавобимни беринг деганда "Жавоб" деса

Ассалому алайкум! Аёлим билан жанжаллашганда, аёлим “мени жавобимни беринг” деди. Мен “Жавоб” дедим. Албатта ғазаб устида, айтган сўзимга пушаймонман. Бу холатда нима қилишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушган бўлади. Аввал икки талоқ тушмаган бўлса никоҳлатишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:22 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar