Уйқудан турганда ғусл
Ассалому алайкум ! Ғусл хақидаги савол жавобларда инсон уйғонган пайтида намлик кўрса нима бўлишидан ташқари ғусл қилиш керак деб ёзилган, лекин уйғонган одамда гуруч донасидек доғ бўлса ёки закарини учи сал ялтираб турган бўлса хам ғусл қилиш керакми? Ахир уйқуда маний келса бунчалик даражада оз миқдорда келмайдику? Шайх хазратларининг китобларида “агар маст киши ёки хушидан кетган одам ўзига келиб намликни кўриб маний деб гумон қилса ғусл қилади” деб ёзилган. Лекин ўша одам маний деб эмас мазий деб гумон қилсачи ғусл қилмайдими? Бундан келиб чиқадики уйқудан уйғонган одамхам намликни кўриб агар у намлик жуда кам миқдорда яъни гуручдек бўлса у одам хам маний деб эмас мазий деб ўйлаб ғусл қилмаса бўлар эканда тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уйқудан турган одам манийни ҳам мазийни ҳам кўрса ғусл вожиб бўлади. Ҳар куни келадиган бўлса, иккиси ҳам бўлмай бошқа касаллик ҳам бўлиши мумкин. Шифокорлардан текширтириб билиб олиш керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:28 | Савол-жавоблар | 153 | Таҳорат