Оиладаги нозик масалалар

Ассалому алайкум! 1). Эр киши ўз аёлига яқинлик қилиши мумкин бўлмаган яъни хайз вақтида эрнинг бунга қаттиқ эхтиёжи бўлиб қолса аёлининг жинсий аъзосига тегмай ўпиш, ишқаланиш билан нафсини қондирса жоизми? 2). Агар жоиз бўлса бундан кейин аёлга хам ғусл вожиб бўладими? 3). Туш таъбири хам диний илм хисобланади, туш табир қилувчиларнинг энг яхшиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Шундай экан тушим таъбирини билиш учун кимга мурожаат қилишим мумкин? Бу ердан қидирдим лекин бир мазмундаги жавобларни топдим. Яъни сизлар туш таъбири қилмас экансизлар, бизни юртда кимдир борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. 2). Аёлдан ҳам шаҳват билан маний келса ғусл вожиб бўлади. 3). Ундай одамни биз билмаймиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:29 | Савол-жавоблар | 137 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar