Ақиқами ёки суннат тўй
Ассалому алайкум! Фарзандларимга туғилганида ақийқа қилмаганмиз билимсизлигимиз туфайли хозирда улар 17 ва 15 ёшда. Мен Аллоҳ насиб қилган бўлса ақийқа қилиб бермоқчиман, лекин айримлар айтишларича суннат тўйида қўй сўйган(битта қўй) бўлсанг ўша ўтади дейишаяпти. Ақийқани қурбонлик қилиш билан битта қилиб ўтказиб гўштини тарқатса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўй сўйишнинг ўзи ақийқа эмас. Ақийқа бир ибодат. Унга ният қилинади. Савоб умид қилинади. Қодир бўлсангиз қилинг. Фақирларнинг дуосини олинг. Қорни тўқларга едираман деб маросимлар қилиб ўтирманг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш