Яратиш сўзини инсонга нисбатан ишлатса бўладими

Ассалому алайкум! Яратиш сўзини ишлатиш жоизми инсонга ёки инсон ишлатса ширк бўлмайдими? Масалан бир янги техника ўйлаб топдида ва мен буни яратдим деса. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръон каримда Ийсо алайҳиссаломга нисбатан  وَرَسُولاً إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ أَنِّي قَدْ جِئْتُكُم بِآيَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ أَنِّي أَخْلُقُ لَكُم مِّنَ الطِّينِ كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ فَأَنفُخُ فِيهِ فَيَكُونُ طَيْرًا بِإِذْنِ اللّهِ وَأُبْرِىءُ الأكْمَهَ والأَبْرَصَ وَأُحْيِي الْمَوْتَى بِإِذْنِ اللّهِ وَأُنَبِّئُكُم بِمَا تَأْكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَ فِي بُيُوتِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لَّكُمْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ۝ 49. Ва Бану Исроилга расул қиладиким, (у дер): «Албатта, мен сизга Роббингиздан мўъжиза келтирдим. Албатта, мен сизга лойдан қуш шаклига ўхшаш нарса ясаб, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади. Аллоҳнинг изни билан туғма кўр ва песларни тузатаман ва ўликни тирилтираман. Сизларга уйларингизда нимани емоқдасиз-у, нимани сақлаяпсиз – хабарини бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бунда сиз учун оят (белги) бордир. (Оли Имрон сураси).
Лафзини ишлатган. Яъни “лойдан яратади” деган. Аслида инсонлар ҳолатига қаралади. Улар нотўғри фикрга боришадиган бўлса бу сўзни ишлатмаган яхши. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:48 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar