Рўзанинг қазосини тутиш

Ассалому алайкум! Ўтган йили онам иккаламиз рўза тутган эдик. Рўза пайтида узрли кунларимиз қазо бўлган. Рўзанинг охирида онам ошқозонларида яра борлиги сабабли рўзаларини очдилар. Энди шу қазо кунларни келаси рамазонгача тутиш керак аммо онам ошқозонларида яра бўлгани учун қазо рўзаларни ҳукми қандай бўлишини билмаяптилар. Қазо бўлган рўзаларни тутсалар яна ошқозонлари оғришидан ва яна рўзаларини бузишдан қўрқяптилар. Лекин қазони қолдириб бўлмайди ҳам деяптилар. Энди онам қандай йўл тутсинлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тутса касали зўрайиб кетадиган бўлса қишнинг қисқа кунларида қазосини тутиб беради. Албатта даволаш чораларини кўриш керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:32 | Савол-жавоблар | 141 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar