Эри бор аёл билан никоҳ
Ассалому алайкум! 15 йил аввал ёши ўзимдан катта бир аёлга кўнглим тушиб уни никоҳлаб олганман. У аёлни эри бор, аммо оиласини ташлаб қўйган. Аллоҳни тан олмайдиган, намоз-рўза умуман диндан хабари йўқ алкаш инсон. Мен у аёлни никоҳимга олишдан аввал сўраганман, уларни эр хотинлик алоқалари анча йиллар аввал йўқ бўлиб кетган. Уйига, розғорига қарамайдиган, ойлаб йўқ бўлиб кетадиган эркак эди. Хуллас номи бор ўзи йўқ эди. Уни учратганимда ҳаётдан тўйган, чарчаган, меҳрга муҳтож тушкин ҳолатда эди. Никоҳимга олганимдан сўнг у анча ўзгарди, ҳаётга қизиқиши ортди. Ҳозргача биргамиз, ўзимиз учун уй олганман. У билан бирга ҳар куни яшамасам ҳам тез тез кўришиб турамиз, уни фарзандлари ҳам мени танишиб, билишади, аммо эри билмайди. Мен билишни истаган нарса шуки мен тўри иш қилдимми? Никоҳим ҳақиқийми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алкаш бўлиш билан никоҳи бузилади деган гап йўқ. Эри бўлатуриб никоҳингизга олишингиз жоиз эмас. Никоҳларингиз боғланмаган ва ишлар зино бўлган. Никоҳланса эридан талоғини олиб иддаси тугаганидан кейин сиз билан никоҳлансин. Акс ҳолда сиз эри бор аёлга яқинлашманг. Динни танитиш хотин қилиб олмасдан ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:49 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром