Намозни бир ракат кўп ўқиб қўйса

Ассалому алайкум 1). Намоз пайтида билмасдан битта ракат кўп ўқиб юборса намоз қабул бўладими ёки бошқаттан ўқиш лозимми? Масалан шом намозининг уч ракат фарзини ўқиётган пайтида адашиб тўрт қилиб ўқиб юборса нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Учинчи ракъатни ўтириб, аттаҳиятини ўқиб кейин турган бўлса намози адо бўлади. аттаҳиятини ўқимасдан туриб кетган бўлса намози нафлга айланиб қайта ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:50 | Савол-жавоблар | 201 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar