Рўзанинг қазоси
Ассалому алайкум! Мени тутилмаган рўзаларим бор шуларни 1кунлик рўзасини 1кун қазосини тутиб бераманми? Ёки 1кунига 30кунми? 2. Баъзи йиллари рўза ойида рўзамни бир неча марта қасддан бузиб юборганман.1кунлик қасддан бузилган рўзага 60кун қазо тутиб беришини биламан. Эшитгандим 1йилда 1марта 1кунлик рўза тутса 1000кунлик савобини олади деган.Ўша 1кунлик рўзани тутсам бузиб қўйган рўзаларимга қазо бўладими? Неччи марта қасддан бузиб юборганимни аниқ бимайман.Илтимос менга маслаҳат берсангизлар нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қазо қилган рўзаларингизни ҳаммасини ҳисоблаб ҳар бир кунига бир кундан тутиш шарт. 60 кун кетма кет каффорот тутиб бериш шарт бўлган ҳолларингизни эса нечта бўлса ҳам бир марта тўлиқ орасида узмай 60 кун каффорот тутасиз. Савоби минг кун рўзага ўтади деган САВОБИ деб айтиб турибди ўзи эмас. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 21:07 | Савол-жавоблар | 160 | Рўза