Банкшот
Ассалому алайкум! Ҳозирги вақтда чет элда ўқиш ёки ишлаш учун хужжат қилинмоқда. Шу хужжатлар орасида банкшот деб номланган хужжатни ҳам қилиш керак. Банкшот бу 1 киши учун унинг номига хисоб рақам очилади ва 2 киши томонидан 1 киши номига пул қўйилади ва шу қилган яъни пулини бегона киши учун номига пул қўйиб бергани учун 1-инсондан 2-инсон қанча пул қўйган бўлса шуни 1% олади ва 1-2 кундан сўнг 1киши номидаги пули банкдан олади. Масалан 10000$=1%=100$ шу иши судхўрликга кирадими? Лекин мен ўзим ҳам хозир кореяда тахсил оламан. Ўзим ҳам келишимдан олдин шу хужжатни қилганман, лекин хозирги пайтда кореяга ўқиш учун келмоқчи бўлган ҳар бир ўқувчи энди банкшотни энг камида 30 кун муддати бўлиши керак деган қонун чиқарилди. Буни қайси томон чиқаргани менга қоронғу, шу 30 кунлик банкшот учун 2 киши 1 кишидан энг камида 800$ дан 1200$ гача хизмат пули олмоқда. 2 кишини шу ишлари судхўрликга кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу қарзга пул олиб устама қўшиб бериш бўлиб, шариатда бу иш судхўрлик дейилади. Бундай қилмаслик керак. عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ. ورواه الإمام أحمد في المسند Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. عن عبد الله بن حنظلة غسيل الملائكة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: درهم ربا يأكله الرجل وهو يعلم أشد من ست وثلاثين زنية. رواه أحمد، والطبراني في الكبير Абдуллоҳб ибн Ҳанзала(фаришталар ғусл қилдирган зот) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши билиб туриб рибодан бир дирҳам ейиши 36 бор зино қилишдан қаттиқдир” дедилар.
Имом Аҳамад ва Табаронийлар ривояти. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:52 | Савол-жавоблар | 139 | Молия ва тижорат