Буюртмани қайтариб олиш

Ассалому алайкум! Бир товарга буюртма бериб, кейин ўша буюртма қилган нарсасини сотиб олмайман деса гуноҳкор бўлмайдими? Ҳолатни тўлиқ изоҳлайман. Телеграмдаги олди-сотди каналидан болам учун бир кийим буюртма қилдим, 2-3 кундан кейин уни олмайман деб отказ қилгандим. Сотивчи (ўша телеграм канали админи) мен заказингизни опкелтириб қўйдим, олишга мажбурсиз деди ва мендан хафа бўлди. Мен эса кўнглим бўлмай майли деб сотиб олавердим. Шундай ҳолатда буюртма қилган нарсасини сотиб олмасликнинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошида ёқмаса олмайман деб келишган бўлсангиз олмасангиз гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 15:14 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar