Гиламни поклаш
Ассалому алайкум! Узтозлар, ман яқинда хонамдаги гиламни ювгандим, чунки нажосат текканди, уйда чақалоқ синглим борлиги учун, яна сийдик тегди, хозир кун совуқ, гиламни кўчага олиб чиқиб ювиш, кейин қуритиш қийин, шунинг учун, шёткани парашок ёки гелли сувга ботириб, гиламни хонада турган жойида ишқалаб чиқсам бўладими? Бунда гилам нам бўлади, лекин ювгандака хўл бўлмайди. Сийдик текган жойда изи ҳам, ҳид ҳам қолмаган, лекин барибир, тозаламоқчиман. Ибн Таймия раҳимахуллоҳ айтган гапга кўра, агар нажосат ўзи қуриб, изи қолмаган бўлса, пок хисобланади, бу гапни ҳазратимиз раҳимахуллоҳ хам тасдиқлаганлар. Мани холатимдаям гилам пок бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пок бўлмайди. Ўша жойда жойнамозсиз намоз ўқий олмайсиз. Устига жойнамоз солиб ўқисангиз жоиз. Ҳазратимиз гилам ҳақида сиз айтган гапни айтмаганлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:52 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар