Орқадан ҳаво чиқса

Ассалому алайкум! Бир жойда ўқигандим. Баъзида шунақа холат бўлади орқа тарафдан пуфакка ўхшаган кичик хаво чиққанга ўхшайди. Уни хиди хам овози хам чиқмайди. Шу холат тахоратни бузмайди деб ўқиган эдим. Шу сайтда ўқигандим шекилли. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Одатда семиз одамларда юрганида икки думбасининг орасидан ҳаво чиққандек бўлади. У ҳаво аврат тешикдан эмас, ташқаридан яъни думбанинг орасидан чиқади. Биз ўша ҳавони таҳорат синдирмайди деб айтганмиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:57 | Савол-жавоблар | 170 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar