Қўйнинг бўйин қисмидаги гўшт ҳаромми

Ассалому алайкум! Қўйнинг бўйин қисмидаги суякнинг ичидан чиқадиган гўшт халолми? Уни орқа мийя дейилар экан. Танишимиз ҳаром дедилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром эмас. Уни ҳаром мағз деб аташади, лекин у ҳаром эмас.
Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қуйидаги аъзоларидан бошқа ҳамма нарсаси ҳалол.
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик турадиган аъзо. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:05 | Савол-жавоблар | 205 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar