Дин йўлига кириш ҳақида
Ассалому алайкум! Мен жуда чалкашиб кетдим устозлар. Сабаби жаннатга кириш осон эмаслигини Аллоҳнинг розилигига эришиш осон эмаслигини англаяпман. Ҳаётимнинг ҳар лаҳзаси шубҳа билан ўтяпти. Исломни ўрганайми ёки дунёни. Қалбимда машхурлик орзуси бор унга эришишни ҳоҳлайман. Қалбимда ҳасад ўти жуда кучли. Гуноҳим жуда кўп. Аллоҳга истиғфор айтсам ҳам яна гуноҳларни қиламан. Менинг қалбим юмшаши учун нима қилай. Баъзан мунофиқ каззоб эмасмиканман деб ўйлаб қоламан. Фосиқлигим эса кундек равшан. Ёшим 16 да. Онам мени чет элда ўқишимни истайди. Отам вафот этган катта акам ва онам бизни боқади. Мен чет элга боришини унча ҳоҳламайман. Чунки чет элада юриш кўпгина гуноҳларга кўз юмишни талаб қилади. Лекин мен чет элда баъзи фарзи кифояларни адо этиш учун ҳам ўқишим мумкин. Мен ислом олими бўлмоқчиман лекин оилам бунга қарши сабабини эса билмайман. Маълумки Аллоҳ Таоло хохлаганини ҳидоят қилади ва хохлаганини адаштиради. Мен шу кунгача жуда кўп (ақлга сиғмайдиган даражадаги) гуноҳларни қилганман. (Астағфируллоҳ) баъзан лаъиннинг шубҳа қилдиришидан азоб чекаман(қайта тирилишга ишониш). Айтингчи Аллоҳдан дуо қилиб сўрасам мен ҳам ҳидоят топаманми? Масжидимиз имоми бобомга Аллоҳ қиёмат бўлганда бандаларни умуртқаларидаги бир гуруччалик келадига бир нарсасидан қайта тирилтиришини айтибди. У нарса ҳеч қачон суяклар каби чиримас экан. Айтингчи бу ҳақда динимизда бир маълумот борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Ўзи муҳаббат қилган бандаларининг қалбига Ўзининг муҳаббатини ҳам солиб қўяди. Охирати тўғрисида ўйлайдиган, бу дунёни кўз юмиб очгунча ўтиб кетадиган бир лаҳза, уни лаззати ҳам азоби ҳам охиратдаги лаззат ва азобдан бир намуни эканлигини билдириб қўяди. Саждада узоқ бошни қўйиб Аллоҳ ҳидоят қилишини сўранг. Сиз сўраган нарсани "Ажбуз-занаб" дейилади. У ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги линкдан оласиз. Валлоҳу аълам!https://islom.uz/maqola/11429
25 Май 2022, 20:47 | Савол-жавоблар | 169 | Ақийда