Дўпписиз намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Масжида намоз ўқисам баъзан дўппи кийиб баъзан дўпписиз ўқийман, лекин яқинда бир жойга борган эдим намоз вақти бўлиб қолгани учун, ўша ердаги масжидга кирдим. Биринчи сафда жой бор экан, бориб ўтирдим. Ўтиришим билан ёнимдаги қария одам дўппинг йўқ экан дўппи кийвол деб айтди. Мен мулойим муомила билан ёнимда дўппим йўқ, ўзими дўппимдан бошқасини киймиман деб айтдим, кейин улар мени маломат қилишни бошлади, дўппинг йўқ бўлса орқада ўтир деб. Хўп деб орқа сафга ўтирдим, шунда хам дўппи кий деб мажбур қилишди, мен йўқ деб айтдим. Кейин хамма менга қарши чиқишни бошлади, мен уларга хеч қаерда дўпписиз намоз ўқиш мумкунмас деб ёзилмаган десам, катта гапирганда хўп дегин тортишма деб хамма битта бўлиб менга қарши чиқишди. Ҳатто уйинга бориб дўппини кийиб кел деганлар хам бўлди. Кейин охири масжиддан чиқиб кетишдан бошқа иложим қолмади. Энг ачинарлиси бу холатни масжид ходимлари, имом хам кузатиб туришди, лекин бир оғиз "бу болани маломат қилишга хеч кими хаққи йўқ" деб гапиришмади. Чиқиб кетаётганимда бир қори ака келиб салла кийиб намоз ўқиш суннат деди, кейин мен "тўғри, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиддан ташқарида хам салла кийиб юрганлар" дедим. Мен унга “Аллоҳга хорликни изхор қилган холатда дўпписиз намоз ўқиш хам суннат” десам "бу нотўғри" деб айтди. Кейин масжиддан чиқиб кетдим. Шу ҳолат тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёзишингизга қараганда сиз зиёли инсон кўринасиз, Аллоҳ зиёда қилсин. Яна бир нарсага эътибор беришингизни сўраб қолар эдик. Бошингизни деворга кўп урманг, акс ҳолда бошингиз ёрилгани қолади холос. Жоҳиллар ва жоҳил даражасидагилар деворга ўхшашади. Оқил инсонлар жоҳилликни давосиз касаллик деб айтишади. Уларга бир жиҳатдан раҳм ҳам қилиш керак. Агар сиз ўша ҳолатда ҳақ бўлатуриб ҳам тортишишни тарк қилганингизда қуйидаги ҳадисда зикр қилинган хушхабардан насибадор бўлар эдингиз. عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله صلي الله عليه وسلم: من ترك الكذب وهو باطل بني له في ربض الجنة، ومن ترك المراء وهو محق بني له في وسطها، ومن حسن خلقه بني له في أعلاها. قال الترمذي: حديث حسن Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким ноҳақ бўла туриб ёлғонни тарк қилса, у учун жаннатнинг чекасидан бино барпо қилинади ва ким ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилса, у учун жаннатнинг ўртасидан бино барпо қилинади ва кимнинг хулқи гўзал бўлса, у учун жаннатнинг энг юқорисидан бино барпо қилинади” дедилар". Термизий ривояти. Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен шунга кафилман, зоминман” деганлар.
Агар сиз хўп деб уларнинг гапини қабул қилиб асл масала шу деб, бу дўппи одатий суннат, ибодатга тааллуқли эмас десангиз улар ҳам қабул қилишар эди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:07 | Савол-жавоблар | 141 | Намоз