Бола асраган маъқулми?

Ассалому алайкум! Бизга бир масалада диний маслаҳатингиз зарур. Турмуш ўртоғим билан уч нафар фарзандимиз бор, Алҳамдулиллаҳ. Яқинда яна фарзанд кўришни ният қилдик. Лекин охирги ҳомилам оғирроқ кечганини ҳисобга олиб, шунингдек етим бола асраб, катта қилишнинг ажри кўплигини билганимиз учун ўйланиб қолдик. Дунёга келишига ўзимиз сабаб бўлган болани катта қилганимиз яхшими ёки яхши ният билан болалар уйидан фарзанд олиб катта қилсак афзалроқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 10та етим олиб тарбиялаганингизда ҳам пуштингиздан бўлиб туғилган битта боланинг ажр савобига етолмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:11 | Савол-жавоблар | 134 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar