Қарзни қайтариб олиш дуоси

Ассалому алайкум! Менинг бир яқинимдан катта миқдорда қарз олишган, лекин имкони бўлатуриб боҳоналар айтиб беришдан бош тортишмоқда. Яқиним эса берган қарзларини қайтариб ололмай сиқилиб юрак касаллигига учради. Бир дуо ҳақида эшитган эдим-кимдир қарз бериб ололмай юрган бўлса, ушбу дуони ўқиса Аллоҳ ўша кимсалар юрагига иймон солиб қарзлигини ўзлиги олиб келиб беришар экан. Сизлардан шу дуони сўрамоқчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энг тўғриси таҳоратни қилиб ҳожат намозини ўқиб Аллоҳдан сўраш. У одамни Аллоҳга топшириб Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакиил ни кўп ўқиб юринг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:15 | Савол-жавоблар | 352 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar