Иддада ўтирган аёлга совчи келиши
Ассалому алайкум! 1). Эрим билан ажрашганман, хозир идда ўтирибман, совчилар келиб туришибди, лекин келган совчиларга кўриниш мумкин эмас экан шунқа деб айтишяпти. Шундайми? 2). Эрим билан ажрашганимга 4ой бўлди, идда ўтирганимга эса 3ой бўлди. Эштишимга қараганда эр талоқни бергандан кейин 3 хайз кўриши керак экан. Мен эса идда ўтиришимдан олдин 1 хайз кўрган эдим. Идда ўтирганимдан кейин эса 2 хайз кўрдим. Менда идда тугаган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Иддаси тугамаган аёлга совчи қўйишлик жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: وَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا عَرَّضْتُم بِهِ مِنْ خِطْبَةِ النِّسَاء أَوْ أَكْنَنتُمْ فِي أَنفُسِكُمْ عَلِمَ اللّهُ أَنَّكُمْ سَتَذْكُرُونَهُنَّ وَلَكِن لاَّ تُوَاعِدُوهُنَّ سِرًّا إِلاَّ أَن تَقُولُواْ قَوْلاً مَّعْرُوفًا وَلاَ تَعْزِمُواْ عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّىَ يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَعْلَمُ مَا فِي أَنفُسِكُمْ فَاحْذَرُوهُ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ غَفُورٌ حَلِيمٌ 235. У аёлларга қочирим ила сов¬чилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда яширин тутишингизда гуноҳ йўқ. Албатта, сиз уларни эслашингизни Аллоҳ биладир. Лекин улар билан хуфёна ваъдалашманг. Магар маъруф сўз айтсангиз, майли. Фарз қилинган (идда) ўз муддатига етмагунича, никоҳ боғлашга қасд қилманг. Ва билингки, Аллоҳ ичингиздагини албатта биладир. Бас, Ундан огоҳ бўлинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир.
Эри талоқ қилгани сабабли идда ўтирган аёлга бошқа эркак совчи қўйиши ёки никоҳлаб олиши ҳаром эканини, чунки у аёлда талоқ қилган эрининг тўла ҳаққи борлигини, бу ҳақ аёлнинг иддаси чиққунча собит туришини, унга қайтишга энг ҳақли одам эри эканини ўтган оятлардан билдик.
2). Идда тугамаган бўлади. Талоғингизни берган кундан бери уч ҳайз кўриб покланган бўлсангиз ўшанда иддангиз чиққан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:18 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш