Саловотда адашганда саҳв саждаси

Ассалому алайкум! Мен намозда саловот ўқиётганимда адашиб кетаман. Шундай ҳолатда саҳв саждасини охирида қилиш керак эканини излаш хизматидан билдим. Саволим шуки: бу ҳолда саловотни ўқиб бўлгач дарҳол саждага борилиб, салом бериб намоз тугатиладими? Қайтадан ташаҳҳуд, саловот ўқилиши керак эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиётган салом беради, сўнг саждаи саҳв қилади, қайтадан ташаҳҳуд ва саловатлар ўқийди сўнг салом беради. Иккинчиси эса салом беришдан олдин икки сажда қилиб кейин салом бериб чиқади. Ташаҳҳуд ва саловатларни қайта ўқимайди.  قال الكاساني في بدائع الصنائع: وَأَمَّا بَيَانُ مَحَلِّ السُّجُودِ لِلسَّهْوِ فَمَحَلُّهُ الْمَسْنُونُ بَعْدَ السَّلَامِ عِنْدَنَا سَوَاءٌ كان السَّهْوُ بِإِدْخَالِ زِيَادَةٍ في الصَّلَاةِ أو نُقْصَانٍ فيها Имом Косоний “Бадоеъ ас-Саноеъ” китобларида “Намозда бирор нарсани зиёда қилса ҳам камайтирса ҳам саждаи саҳвнинг суннат ўрни бизнинг наздимизда салом берилгандан кейин қилинади” деганлар.  وإذا عَرَفَ أَنَّ مَحَلَّهُ الْمَسْنُونَ بَعْدَ السَّلَامِ فإذا فَرَغَ من التَّشَهُّدِ الثَّانِي يُسَلِّمُ ثُمَّ يُكَبِّرُ وَيَعُودُ إلَى سُجُودِ السَّهْوِ، ثُمَّ يَرْفَعُ رَأْسَهُ مُكَبِّرًا ثُمَّ يَتَشَهَّدُ وَيُصَلِّي على النبي صلى اللَّهُ عليه وسلم وَيَأْتِي بِالدَّعَوَاتِ وهو اخْتِيَارُ الْكَرْخِيِّ وَاخْتِيَارُ عَامَّةِ مَشَايِخِنَا بِمَا وَرَاءَ النَّهْرِ  Саждаи саҳвнинг суннат бўлган ўрнини билганидан кейин(тўрт ракъатли намозда) охирги ташаҳҳуддан фориқ бўлгач салом беради, сўнг такбир айтиб, саҳв саждасини қилади, сўнг такбир айтиб бошини кўтаради, сўнг ташаҳҳуд ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади, сўнг дуолар ўқийди, сўнг салом беради. Бу Кархий ва Мавароуннаҳр машойихларининг ихтиёр қилганидир.   هذا الذي ذَكَرْنَا بَيَانَ مَحَلِّهِ الْمَسْنُونِ وَأَمَّا مَحِلُّ جَوَازِهِ فَنَقُولُ جَوَازُ السُّجُودِ لَا يَخْتَصُّ بِمَا بَعْدَ السَّلَامِ حتى لو سَجَدَ قبل السَّلَامِ يَجُوزُ وَلَا يُعِيدُ لِأَنَّهُ أَدَاءٌ بَعْدَ الْفَرَاغِ من أَرْكَانِ الصَّلَاةِ إلَّا أَنَّهُ تَرَكَ سُنَّتَهُ وهو الْأَدَاءُ بَعْدَ السَّلَامِ. انتهى Бу юқоридаги саҳв саждасидаги суннат ўрнининг баёнидир. Қилса жоиз бўладиган ўрнига келсак, сажданинг жоизлиги салом бергандан кейинги ўринга хос эмас. Саломдан аввал сажда қилса ҳам бўлаверади. Кейин қайта салом бермайди, чунки бу намознинг рукнларидан фориғ бўлгандан кейин адо қилинмоқда. Лекин суннатни тарк қилган бўлади. чунки саждаи саҳвни саломдан кейин қилиш суннат. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:19 | Савол-жавоблар | 141 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar