Хитойлик тайёрлаган овқат

Ассалому алайкум! Америкада хитой буфетига овқатлангани олиб киришди. У ерда умуман ҳайвонлар гўшт-ёғи ва тақиқланган денгиз маҳсулотларига алоқаси бўлмаган(сабзавотлар билан гуруч, нон, сабзавот кўкатлар, мевалар, музқаймоқ ва ширинлик) едим. Кейин ўйлаб қолдим, таркиби ҳалол бўлганда ҳам, хитойлик тайёрлаган ва уни динини билмайман. Еганим ҳаромми, шубҳалими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошқа дин вакили ҳалол таом тайёрласа ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:19 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar