Москвадаги ресторанда ишлаш
Ассалому алайкум! Ҳаром пул топишдан қўрқаман. Мен ва кўплаб мусулмонлар Москвада ресторан ва кафеларда повар бўлиб ишлаймиз. Биз тайёрлайдиган овқатлар ичида 1 та ёки 2 та чўчқа гўшти ёки ёғи қўшиладиган овқатлар хам бўлиши мумкин ёки чўчқа гўшти қўшилган сосиска, колбоса бўлиши мумкин. Лекин хар доим чўчқа қўшилган овқат тайёрламаймиз. Ошхонанинг мехмонлардан асосий қабул қиладиган буюртмаси чўчқа эмас. Тоза овқатлар билан биргаликда чўчқа қўшиладиган овқатларни хам иш юзасидан тайёрлаб берсак оладиган ойлигим ҳалол бўладими? Мен умуман чўчқа емайман. Иложи бўлса тайёрлаб хам бермасдим. Агарда олган ойлигимдан маълум миқдорда эхсон қилиб юрсам топган пулларим баракали ва халол бўлиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Топганингизни ўшанчаси ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:20 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Топганингизни ўшанчаси ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:20 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром