Туз қўшилган кир ювиш порошоги

Ассалому алайкум! Ман тижоратчиман. 3-4 йилдан бери килолик порошок олиб келиб сотаман сифати яхши деб олиб кетганларни кўпига маъқул бўлади, лекин ман оладиган жойда у порошокка килосини оғирроқ қилиш учун туз қўшар экан. Манимча ман нимадир қўшишини билардиму туз қўшишини билмасдим. Энди мана шу нарсани билиб қолдим. Аёлим айтдики тузни зарари йўқ у кийимларни ранги ўчиб кетмаслиги учун керак деди. Ўшанга каллам қотган, қийналиб кетдим, 3-4 йил топган пулимга харом аралашиб кетмаганмикин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Туз қўшилганини айтиб арзонроқ сотинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:20 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar