Қишлоқлардаги ҳолат

Ассалому алайкум! Мен яқинда узоқ қишлоққа турмушга чиқаман. У пайт қиш пайтларига тўғри келиб қолар экан. Биласиз у пайт қиш вақти ғусл қилиб бўлмайди, совуқ, ҳам шароит йўқ. Ғуслни қандай олай? 2). Сочларим жуда узун намоз ўқиётганда пастдан йиғиб ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирдан уйнинг ичига ғусл қиладиган жой қилиб қўйишини куёв билан келишиб олинг. Бир метрга бирярим метр жой ғусл қилишга кифоя қилади. Ҳам тез исийди. Қишлоқда яшайдиган намозхон инсонлар одатда шундай қилишади.
2). Йиғиб ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 144 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar