Зинокор инсон билан яшаш

Ассалому алайкум! Россия мамлакатида мусофирликда яшайман. Баъзида ишхонада ва бошқа жойларда мусулмон ман деб ҳаром ишларни: зино, ароқхo‘р, қиморбоз ва бошқа гунохи кабираларни қилиб юрган яна уялмай бошқаларга шу иши орқали мақтанадиган инсонлар билан ишлашга бир хонада бирга яшашга тўғри келиб қолади шундай пайтларда қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳи кабираларга такрор-такрор қўл урувчи кишилар билан ишлаш ёки бир хонада яшашга тўғри келиб қолса, кишининг зиммасидаги бурчи ўзига зарар етишидан қўрмайдиган ҳолда уларга доимий насиҳат қилиб туришидир. Шояд уларнинг ҳидоят топишларига сабабчи бўлиб қолса. Бу билан улкан ажрга эга бўлади. Аммо бунга қурби етмаса ва уларнинг йўлига, ёмонлигига тушиб қолишдан қўрқса алоҳида бўлгани афзал. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:00 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar