Бадавлат саҳобалар
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Бадавлат саҳобаларнинг ҳаётлари давомида қилган касб корлари ва саҳоватлари ҳақида маълумот бера оласизларми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизга милиондан бирини мисол қилиб қуйида келтирамиз.
Буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Абу Бакрнинг вақтида одамлар қаҳатчиликка учрадилар. Халифа уларга:
«Иншааллоҳ, эртага кечқурунгача Аллоҳнинг кушойиши келиб қолар», деди.
Эртасига тонг чоғи Усмоннинг карвони етиб келди.
Тожирлар дарҳол унинг олдига етиб келдилар. У ридосининг пешларини елкасига ташлаб олган ҳолда чиқди. Тожирлар карвонда келган молни улгуржи савдо қилиб, уларга сотишини сўрашди.
«Қанча фойда берасизлар?» деди Усмон.
«Ўнтага ўн иккита», дедилар.
«Бундан кўп берадиган бор», деди Усмон.
«Ўнтага ўн бешта», дедилар.
«Бундан кўп берадиган бор», деди Усмон.
«Сенга бундан кўп берадиган ким эди? Мадинанинг тожирлари биз бўлсак!» дедилар.
«У Аллоҳдир. У Зот менга ҳар дирҳамга ўн баробар зиёда беришни ваъда қилди. Сизлар ундан кўп бера оласизларми?» деди.
Тожирлар қайтиб кетдилар. У эса:
«Аллоҳим! Буларнинг ҳаммасини Мадинанинг камбағалларига эҳсон қилдим. Нарх ҳам йўқ. Ҳисоб ҳам йўқ!» деб нидо қилди».
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ана шундай нодир хислатлар соҳиби бўлган бир зот эдилар. У киши фақирларга амирларнинг таомини берсалар ҳам, ўзлари зайтун ёғини сиркага аралаштариб, қуруқ нон билан еб ўтирар эдилар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:58 | Савол-жавоблар | 161 | Ислам