Отин ойини талоқ ҳақидаги гапи тўғрими?

Ассалому алайкум! Бир йилча аввал аёлим билан урушиб қолгандим. Аёлим талоғимни беринг деб туриб олди. Бермадим, яна сўрайверди, охири “қўйдим” деб қўйдим. Орадан анча вақт ўтди. Кейин ярашиб олдик, энди никох ўқитиб олишимиз керак десам аёлим “мен отинчадан сўрадим”, у киши “2та фарзандингиз бор экан, талоқ тушмайди” дебди. Ҳозир аёлим хомиладор, орага талоқк тушганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отинча соҳта экан. Талоқ сўраб турганда “Қўйдим” дейиш талоқ ҳисобланади. Агар аввал икки талоқ бўлмаган бўлса никоҳ ўқитиб олинглар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:25 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar