Чойхонада ароқ сотилмаса ҳам олиб келувчилар

Ассалому алайкум! Мен яқинда чойхонага ишга кирдим, бизда спиртли ичимликлар сотилмайди, лекин баъзи бир мижозларимиз ўзлари олиб келиб истемол қилишади. Биз олган иш хақларимиз ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлади. Фақат мижозларга олиб келмасликни уқтириб туринглар ва мабодо олиб келишса уларни ичкилигига хизмат қилманглар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:29 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar