Пайғамбаримизни ота-онаданда яхши кўриш керакми
Ассалому алайкум! Пайғамбаримизни ота-онамиз, болаларимизданда яхши кўришимиз керакми? Ота-онамиздан улуғми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шак-шубҳасиз улуғлар. عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди», дедилар».
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.
У кишини яхши кўриш “Яхши кўраман” дейиш билан кифоя қилмайди. Биринчи ўринда у кишини келтирган шариатига тўлиқ амал қилишга ҳаркат қилиш билан у кишига етказиладиган беҳурматликларга яраша жавоб бериб қўйиш билан бўлади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 13:57 | Савол-жавоблар | 157 | Ислам