Туққан аёл чилла вақтида намоз ўқиши

Ассалому алайкум! Мен яқинда туққан эдим, ҳали чиллам чиқмади. Аммо нифосим тугаган. Бу вақт ичида мен намоз ўқиб бошласам бўлаверадим? Менга айтишларича ўқиб бўлмас экан. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нифос тўхташи билан намозни бошлашингиз фарз. Одамларда “бола туққан аёл 40 кун намоз ўқимайди” деган гап бор. Бу мутлақо нотўғри, қон тўхташи билан ғусл қилиб намозни бошлаш керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:34 | Савол-жавоблар | 164 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar