Ҳаром ичимликни сотиш ёки ташиш
Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Япония давлатида таълим оламан. Табиийки талабалар ишлаши жуда муҳим, ўқишдан кейин ёки аввал шу сабабли японияда иш турлари асосан озиқ овқат дўконлари ёки юк тушуриш шахобчалари. 1). Озиқ-овқат дўконларида ишламоқдамиз ва бунда савдо бўлимида иш олиб борилади иш пайтида сигарета ёки спиртли ичимликлар сотишга мажбур бўлиб қолинади. Албатта бошқа маҳсулотлар ҳам сотилади, аммо улар ҳам бор. Шу ишда ишлаб олган ойликларимнинг ҳукми қандай бўлади? Японияда 90 % ишларда спиртли ичимликларга қўл текказмасдан ишлашнинг иложи йўқ, албатта ичилмайди, нафрат кўзи билан қаралади, лекин шунга сабабчи бўлиб қолишнинг ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда сизни қиладиган ишингиз ҳам лаънатланган. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:35 | Савол-жавоблар | 182 | Ҳалол ва ҳаром