Шифокор хизмати учун беморлар берадиган пул

Ассалому алайкум! Давлат ишхоналарида ишлайдиган шифокорга бемор докторга хизмати қилган ва муолажалари учун берадиган, яъни ташлаб кетадиган пуллари ҳалол бўладими? Чин кўнгилдан берсачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чин кўнгилдан бергани жоиз. Таъма қилиб олингани ҳамда одамлар бермасам қарамай қўядида деб бергани ҳалол эмас. عن عمرو بن يثربي  رضي الله عنه  قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم:  لا يحل مال امرئ مسلم , إلا بطيب نفس منه  Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:41 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar