Намозхонга фаришталар иқтидо қилиш
Ассалому алайкум! Киши ёлғиз намоз (фарз) ўқиганда унга кўп фаришталар иқтидо қилиб намоз ўқийдиларми? Бир видео (ёу тубе) да "ёлғиз намоз ўқувчи фақат иқомат айтиб намоз ўқиса 2та фаришта, агар азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса жуда кўп фаришталар унга иқтидо қилади" (манба: "Абу Довуд, ас-Сунан ИВ/381-382" деб остига ёзилган) деган видеони кўрдик. Сизларни жавобингизни кўпчилик кутиб турибмиз. Илтимос, саволга ва ушбу ҳадис хақида тўлиқ маълумот берсангиз. Кўпчилик номидан жавоб учун олдиндан раҳмат. Излаш хизматидан шунга ўхшаш бир саволга жавобингизда фаришталар иқтидоси хақида саҳиҳ ҳадисни билмаймиз деб жавоб берилган экан. Биз иккиланиб қолдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз излаш хизматидан топиб ўқиган аввалги саволда эътибор берган бўлсангиз уйда ёлғиз ўқиш ҳақида сўралган. رواه الطبراني في الكبيروعبد الرزاق في المصنف وغيرهما، عنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيِّ ـ رضي الله عنه ـ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ الرَّجُلُ بِأَرْضِ قِيٍّ ـ أي فلاة ـ فَحَانَتِ الصَّلَاةُ، فَلْيَتَوَضَّأْ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ مَاءً، فَلْيَتَيَمَّمْ، فَإِنْ أَقَامَ صَلَّى مَعَهُ مَلَكَاهُ، وَإِنْ أَذَّنَ وَأَقَامَ، صَلَّى خَلْفَهُ مِنْ جُنُودِ اللهِ مَا لَا يُرَى طَرَفَاهُ Имом Табароний “Жомиъул кабир” китобида Абдурраззоқ “Мусаннаф” китобларида ва бошқа муҳаддислар Солмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши бир яланглик, чўл, биёбон, даштда бўлса, намоз вақти кирса таҳоратини олсин. Агар сув топа олмаса таяммум қилсин. Агар иқомат айтиб намоз ўқиса у билан икки фариштаси намоз ўқийди. Агар азон ва иқомат айтиб намоз ўқийдиган бўлса Аллоҳ таолонинг аскарларидан икки тарафини кўриб бўлмайдиган даражада жуда кўпи унинг ортида намоз ўқийди” деганлар.
Ҳадиснинг матнига эътибор берилса ялангликда, чўл, биёбон, даштда дейилган. Аммо ёлғиз уйда намоз ўқиганида фаришталар иқтидо қилиши ҳақида ҳадис кўрмадик. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:29 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз