Исмимни ўзгартрмоқчиман

Ассалому алайкум! Менинг исмим Фурқат. Ёшлигимда яни мактаб давримда Одобнома дарсида исмлар маноси хақида дарс ўтганимизда устозимиз хар бир ўқувчиларни исми хақида уни маноси хақида бизга малумотлар бергандилар. Уша пайтта менга сени исминг аслида исмга кирмайди. Бу Фурқат исмли шоирнинг тахаллуси бўлган кейин кейинчалий халқ орасида исмга айланиб кетган деганди. Ва бу исмнинг маноси ўз ватанидан йироқда дегани деб айтгандилар. Сизга саволим шундан иборатки эштишимча инсон вафот этганда қабрда ва қиёматда хар бир бандани исми билан чақирилар экан. Шунинг учун фарзандга тўғри исм қўйиш хам ота-онани бурчи экан. Мени исмимни ўзгартиришим керакми? Ва агар ўзгартирадиган бўлсам буни шаръий йўли қандай бўлади. Илтимос шу хақида маълумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Домла тўғри айтибди. Ўзгартиришингиз жуда ҳам зарур эмас. Мабодо ўзгартирсангиз, Яқинларингизга “мен исмимни фалон исмга ўзгартирдим” дейсиз бўлди. Азон такбир айтишга ёки зиёфат қилиб беришга ҳожат йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исми шариатга мувофиқ бўлмаган кишиларнинг исмини “Сени исминг фалон” деб ўзгартирардилар. Бундан бошқа ҳеч нарса қилмасдилар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:59 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar