Чилла борми?

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур яқинда неваралик бўлдик, лекин кичик чилласи чиқмасданоқ онам ўтиб қолдила (Аллоҳ раҳмат қилсин), шунга чилла аралашади деб келиним билан неварамни қудамникига жўнаттиришди. Исломда чилла йўқ деб эшитганман. Таъзия кунлари ўтди. Энди неварамни олиб келсак бўладими? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чилла шариатимида йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:02 | Савол-жавоблар | 205 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar