Нафл, қазо, аввабин намозларида зам сура қўшиш

Ассалому алайкум! Намозни бошлаганимга кўп бўлгани йўқ, лекин ҳозир Аллоҳга шукр беш вақт намоз ўқиябман. Саволим шуки шомдан кейинги аввабин намозида, нафл ва қазо намозларида зам сура ўқиладими? 2. Инсон харом ишлар яъни ароқ ичаётганида, қимор ўйнаётганида ва зино қилаётганида иймони тарк этади токи шу харом ишларни бас қилмагунича деб ўқидим. Саволим шуки мени бир дўстим кўп миқдорда ароқ ичиб маст ҳолатда автохалокат натижасида воқеа жойида вафот этди. Намозларимда ўзим қатори шу дўстим учун ҳам мағфират сўрасам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўқилади.
2). Мағфират сўрасангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:02 | Савол-жавоблар | 173 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar