Кофир жаннатга кира оладими?

Ассалом алайкум! Танишимнинг турмуш ўртоғи Британиялик инсон, Исломдан узоқда. Лекин қўли очиқ инсон, уй билан таминлаб, қийналган яқинларига молиявий ёрдам беради, ўзи қийналса хам. У инсон аёлига қиладиган ҳурмат, у аёлнинг фарзандларига қиладиган муносабатини афсуски хозирги пайтда кўпчилик қилолмайди. Ўйлаб ўтирсам, нахотки шу инсон кофир бўлгани учун жаннатга киролмайди? Шу инсон учун намозларда жаннат сўраш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У инсон учун ҳидоят сўрашингиз мумкин. Ҳар қанча яхшилик қилса ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари бўлган Абу Толибни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилганчалик яхшилик қилолмайди. У зот амакиларига Лаа илааҳа иллаллоҳ ни айтишни таклиф қилдилар, амакизи рози бўлмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари ҳақида дўзахда бўлишини, тўпиғигача олов билан азобланиб, ундан мияси қайнаб туришини айтганлар. Аллоҳ ҳеч кимни ҳеч қандай яхшилигига муҳтож эмас. Аллоҳ таоло бандалари Унинг яккаю-ягона Яратувчилигини, Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбари эканликларини тан олишини буюрган холос. Бу худди ота-она фарзандига “Бизни ота-онанг эканлигимизни тасдиқ қилгин” дейишига ўхшаш холос. Сизга янада соддароқ тушунтирадиган бўлсак, фарзанд бошқаларга ҳар қанча яхшиликлар қилгани билан ота-онасини ота-онам деб тан олмаса ким ҳисобланади? Аллоҳни бандаси бўлатуриб Уни Роббим демаслиги ота-онадан тонишдан ҳам оғирдир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:02 | Савол-жавоблар | 160 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar