Рўзадорнинг таҳорати
Ассалому алайкум! Устоз, қазо рўзаларимми Душанба ва Пайшанба кунлари тутушни одат қилдим. Лекин менда бир муаммо бўляпти. Яъни тахорат овотганимда билмасдан ғарғара қилиб юборяпман ёки бурнимга ачиштиргунча сув юворяпман. Мени эсимдан чиқиб қоляпти рўза тутганим. Лекин мен тахорат овотганда оғзидан ёки бурнидан сув ўтиб кетса рўзаси бузилишини ва қазоси вожиб бўлишини биламан. Барибир тахорат овотганимда рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб қолади. Айтингчи, рўзадор бўлиб бундай билмасдан ғарғара қилиш ёки бурунни ачишгунча ювсам менга ўша кунги тутган рўзамнинг қазоси яна қазо рўза бўлиб вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яна қазо бўлади. Ғарғара қилишни ўзи билан рўза очилмайди. Бурунни ачиштириб ювсангиз очилади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:03 | Савол-жавоблар | 148 | Рўза