Турмушга чиққан уйимни маҳр қилиб берган эди

Ассалому алайкум! Турмушга чиқаётганимда уйимизни махр қилиб беришган. Орадан йиллар ўтиб қайниукам уйланди ва у уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Умр йўлдошимга махрим хақида гапирсам ўрнига тилла олиб бераман дедилар ва бунинг хам иложи бўлмади. Хозир янги уйга кўчяпмиз ва бу уйнинг ярмини умр йўлдошим сенга махр дедилар, аммо уй қайнотамнинг номида. Умр йўлдошим билан кўп тортишиб турамиз, Аллоҳ сақласин агар ажрашсак махрим нима бўлади? Тилла олиб беришга шароит йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайни укангиз яшаётган уй сизни уйингиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:05 | Савол-жавоблар | 153 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar