Гомосексуалисм Ҳиссиёти

Ассалому алайкум Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари,Сизга ҳозирги замонда жуда жиддат билан копайиб бораётган бир жинсдаги шаҳслар ортасида боладиган алоқага яқин болган масалада савол билан мурожаат қилмоқчиман.Барча мусулмонларга ва қолаверса бошқа диндагиларга малумки, бир жинсдаги инсонлар орасидаги муносабат катта гуноҳ ҳисобланади.Лекин, шундай турдаги инсонлар бор эканки, улар гомосексуал ҳиссиётга эга экан, лекин озларини бундай жирканч ишни қилишдан тийиб туришга ҳаракат қилар экан. Бу айниқса гарб давлатларида кузатилар экан. Уларнинг коплари масжидларга бориб, бундай мойилликка қарши қандай қилиб курашиш керелиги юзасидан имомлардан маслаҳат ва ёрдам сорар экан. Исломда бундай турдаги инсонларга (яни бесоқолбозликни амалда қилмаган, лекин шундай ҳиссётга эга болганларга) нисбатан қандай муомалада болиш кере? Уларга ҳам бесоқолбозларга оҳшаб бир ҳил кескин ва муросасиз муносабатда болиш кереми, ёки Исломда уларга бошқа либералроқ(юмшоқроқ) жавоб мувжудми? Жавобингиз учун ташаккур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай шахслар бўлса, уларга иймонни мустаҳкамлаш ва тақвода собитқадам бўлишни тавсия қилинади. Гуноҳга яқинлашмаслик маслаҳат берилади.

30 Апрел 2022, 20:03 | Савол-жавоблар | 199 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar