Яна қаср хақида
Ассалому алайкум! Савол қайта бериятгани учун узур сўраймиз. Яна қаср намози хақида сўрамоқчидим эдик. Биз 14 кунлик вахта тизимида ишлаймиз. Йўл вақти билан 15 кун. Уйимиздан 1000 км узоқда. Ишхонада шароитларимиз жуда яхши. Авваллари намозни қаср қилиб ўқирдик. Кейинчалик ислом.уз да Шайх хазратларини ушбу мавзуга жавобларини ўқиб қолдик. : "Унда доимий қайтиб туришингиз ва тайёр жойингиз бўлгани сабабли намозни тўлиқ ўқисангиз бўлади", мазмунида жавоб берганлар. Шундан сўнг биз намозни тўлиқ ўқишни бошладик. Лекин баъзи хамкасбларимиз хали хам қаср ўқишмоқда экан. Шунга яна сизлардан ёрдамга мухтожмиз. Намозни тўлиқ ўқишимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қаср ўқишаётганлар тўғри қилишмоқда. Чунки йўлга кетган вақт ҳисобга олинмайди. Шу билан сизлар тўлиқ 15 кеча кундуз турмайдиган бўласизлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:09 | Савол-жавоблар | 147 | Намоз